Зиёда: "Куйлаяпман-у, кўз ёшларимни аранг ушлаб турибман"

  • Маданият
  • 27-03-2018, 18:04
  • 2 255
  • Зиёда: "Куйлаяпман-у, кўз ёшларимни аранг ушлаб турибман"
    Зиёда биз билан бўлган суҳбатда куни кеча уни қаттиқ таъсирлантирган ва кўз ёшига сабаб бўлган воқеани сўзлаб берди...

    Зиёда:
    — Куни кеча бўлган воқеани айтиб берай. Тўй хизматига борсам, ёши ўттизлардан ошган келин-куёв. Уларнинг икки фарзанди бор экан. Даврада қариндош-уруғлар билан бирга рақс тушиб юришибди. Келин шодумон ўтирибди. Билсам, аёл оғир хаста экан. Турмуш ўртоғи билан оила қуришганида никоҳдан ўтишгани, тўй маросими ҳовлида, кичик қилиб ўтказилган экан. Аёл келинлик либосини киймаган экан. Умр йўлдошлари уларнинг шу орзусини ушалтириш учун қайтадан тўй қилибди. Куйлаяпман-у, кўз ёшларимни аранг ушлаб турибман. Илойим, фарзандлари, унинг учун ҳар нега тайёр турмуш ўртоғи бахтига соғайиб кетсинлар.

    » » Зиёда: "Куйлаяпман-у, кўз ёшларимни аранг ушлаб турибман"
    Яндекс.Метрика