10:26 / 06.04.2018
8 082

Шаҳло Аҳмедова нега Надежда Бабкинага шогирд тушди?

Шаҳло Аҳмедова нега Надежда Бабкинага шогирд тушди?
Ўз услубини ярата олган ёш, истеъдодли хонанда Шаҳло АҲМЕДОВА охирги кунларда республикамизнинг турли вилоятлари ҳамда қўшни республикаларда ижодий сафарлар билан банд бўлди. Дарвоқе, у шу йил талабалар сафига қабул қилинди.

Шаҳло билан шу мавзуда суҳбатни бошлаб, ижодий янгиликлар ва қулоққа чалинган айрим миш-мишлар ҳақида гурунглашдик.

— Ҳозир сиртқи бўлимнинг биринчи курсида таҳсил оляпман. Бу йил мен учун омадли келди. Ижодимда яхши янгиликлар бўлди, ўзим истаган йўналишда ўқишга кирдим. Беҳад бахтиёрман!

— Санъат йўналишида ўқишни истасангиз, ўзимизда ҳам шароитлар етарли. Нега айнан ГИТИСни танладингиз?
— Бир неча йиллар олдин Ўзбекистон давлат консерваториясига ҳужжат топширдим. Аммо ижодий имтиҳондан ўтолмадим. Негадир, менга паст баҳо қўйишди. Ваҳоланки, имтиҳонга пухта тайёрлангандим. Нима сабабдан имтиҳондан йиқилдим, билолмайман. Бу воқеа менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Ўз иқтидоримга шубҳа қилиб қолган пайтларим ҳам бўлди. Бироқ онам тушкунликка тушиб қолишимга қўймадилар. Бугун эса ортда қолган воқеаларни хотирлаб, ҳар нарсанинг бир ҳикмати бор экан, дейман. Консерваторияга қабул қилишмаганидан сўнг бироз фурсат ўтиб, Москва шаҳридаги санъат институтида ўқишга кириш фикри пайдо бўлди. Бу сафар янада пухтароқ тайёрландим.

— Хўш, у ердаги ўқитиш услуби сизга маъқул бўляптими?
— Ҳа. ГИТИСда бадиий раҳбаримиз Россия халқ артисти Надежда Бабкина. Бу санъаткорнинг қўлида таҳсил олаётганим мен учун катта шараф. Консерваторияга ўқишга киролмаганимдан қаттиқ ранжигандим. Бари ортда қолган бўлса-да, ижодий имтиҳондан ўтолмаганим бежиз эмас экан, деб ўйлайман. Ахир менга аталгани бошқа экан-да.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳло Аҳмедова нега Надежда Бабкинага шогирд тушди?