Райҳон: қаҳвангга қанча шакар қўшиш кераклигини биладиган инсон ёнингда бўлиши кифоя экан » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Райҳон: қаҳвангга қанча шакар қўшиш кераклигини биладиган инсон ёнингда бўлиши кифоя экан

Маданият 26-11-2015, 13:53 3 293

Хонанда Райҳон Ғаниева Instagram’даги саҳифасига эгизак фарзандлари — Ислом ва Имрон билан тушган суратларини мунтазам равишда жойлаштириб боради.

Райҳон: қаҳвангга қанча шакар қўшиш кераклигини биладиган инсон ёнингда бўлиши кифоя экан

«Даракчи» газетасининг ёзишича, шундай суратлардан бирининг остида хонанда фарзандлари учун Аллоҳга шукрона билдирган бўлса, яна бирида кўнглидан ўтган кечинмалари билан ўртоқлашган.

«Улғайганинг сари арзон спектакл ва фитналардан узоқда юришни истаркансан киши. Шунчаки шинам уй, оила даврасидаги ширин таом, фарзандларнинг кулгуси ва бахти, шунингдек, қаҳвангга қанча шакар қўшиш кераклигини биладиган инсон ёнингда бўлиши кифоя экан», — деб ёзади Райҳон.

Эслатиб ўтамиз, Райҳон 2012 йил ноябрида актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чиққан эди, 2014 йилнинг май ойида эса Райҳон эгизак фарзандли бўлди. 2015 йил январида Райҳон Йигитали билан ажрашаётганини тасдиқлади.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.