Хонанда Ойбек Нигорадан аввал бошқа қизга уйлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Ойбек Нигорадан аввал бошқа қизга уйлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Маданият 27-11-2015, 15:57 2 033

Хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйдан икки ой олдан ФHDЁда никоҳни қайд қилдиргани айримларнинг салбий муносабатларига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.

Хонанда Ойбек Нигорадан аввал бошқа қизга уйлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Хусусан, Instagram’даги фойдаланувчилардан бири хонандаларнинг тўйи ҳақидаги янгиликларга муносабат билдириб, Ойбек бундан бир неча йил аввал бошқа бир қизга уйлангани, ўша қиз бебахт бўлиб қолаётгани ҳақида хабар қолдирган.

Бундан ташқари, Facebook ижтимоий тармоғида Шоҳира Ҳамро тахаллусли фойдаланувчи «Хонандалар яхши ўрнак бўлмаяпти» дея, шундай фикрларни билдирган: «Хонандаларимиз ‘фуқаролик никоҳиъни урфга олиб киряпти. Интернет-у, шоу бизнес матбуоти уни оммалаштиришда яқиндан ёрдам беряпти, шекилли».

Мазкур фикрлар, турли миш-мишларга жавобан хонанда Ойбек шундай деди: «Одамларга қўйиб берса нималарни ўйлаб топишмайди. Мен ҳеч кимни бебахт қилмаганман. Бу менинг биринчи турмушим!».

Эслатиб ўтамиз, хонандалар Ойбек ва Нигоранинг никоҳи тўйи 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтганди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.