12:25 / 15.04.2018
10 769

“Севги изтироби”: Асу ўз жонига қасд қилди

“Севги изтироби”: Асу ўз жонига қасд қилди
Ниҳон ўз услубига амал қилиб, Ўзаннинг қотили изидан боради. Камол Айхан билан ҳамкорликдаги иши туфайли Ўзаннинг ўлимига боғлиқ бир далилни топади, бу йўл эса уни Амирга олиб боради.

Бу пайтда ҳеч нимадан гумон қилмаётган Айхан Ғолиб Кўзжуўғлининг қасос тўрига илинади. Лайло ва Айханнинг иттифоқи илк бор синовга дуч келади.

Ниҳон Камолдан узоқда бўлишга уринса-да, қалби яна Камолга интилаверади.

Камол хавф-хатарга, Ниҳон эса Амир яшириб келган ҳақиқатга яқинлашиб боради.

Амир тузоққа Камол тушади деб ўйлаб юрган бир пайтда Ниҳоннинг ёрдам сўраб қилган илтижолари ҳатто Камолга етиб боради.

* * *
Ниҳон буткул совуқ қотиб қолай деган бир пайтда Камол бошига ниқталган тўппончадан қутулиб, Ниҳоннинг ёнига етиб боради. Камол учун ҳаёт тўхтаб, Ниҳоннинг юмуқ кўзларига жо бўлгандек туюлади.

Ниҳон ҳаётга қайтгач, Камол бешафқат воқеликка қайтади. У аввал полициячилардан, сўнг Амирнинг тузоғидан қутулиши зарур. Амир Камолни тутиши учун Ҳоқонга босим ўтказаркан, Ниҳон ва Камол Асунинг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақидаги хабардан ларзага тушади.

Камол ва Ниҳон Асунинг ёнига касалхонага ошиқишаркан, Камол полицияга ўзини қўлга туширишга имкон беради. Уни содир этмаган жиноятларида айблашади, бироқ Камол қўлга туширишни истаганлар учун катта сюрприз уюштиради.

Камол айбсизлигини исботлаш йўлларини изларкан, Амир илк бор синглисидан айрилиши мумкинлигини ҳис қилади. У қалбини умуман кутилмаган одамга очади.

Ниҳоннинг Камолни қутқаришга қаратилган уринишлари Амирнинг шубҳаларига сабаб бўлади. У Камол билан Ниҳоннинг муносабатлари тикланган ёки тикланмаганини билмагунча тўхтамайди.

Амир Ниҳонни бурчакка қисиб қўйгач, у ноилож қолади. Амирга Камолга қарши ишлатилиши мумкин бўлган кузирни топширади. Агар Камол ва Ниҳон Амирнинг тузоғига тушса, бу улар учун интиҳонинг ибтидоси бўлади.

* * *
Камол Ниҳонга Асуга уйланмоқчилигини айтгач, Амир режалаштирган ўйиннинг ҳаммаси устунлари сина бошлайди. Энг аввало Амир ва Ниҳон муносабатларидаги мувозанат бузилади.

Амир шу билан тўхтамайди. Камол янада кучаймаслиги учун Амир у нолдан бошлаб қурган компанияга кўз тикиб, Камолнинг йўлини кесади.

Камол Асуда Тўфоннинг уйида кўрган сумкани кўргач, илк бор кўнглида шубҳа-гумон туғилади. Шу шубҳалар йўлидан юра бошлагач, катта саволга дуч келади.

Ниҳон Камол чиндан ҳам Асуга уйланиш-уйланмаслигини англаш учун ҳаракат қилишга киришади. Иккиси учрашгач, Ниҳоннинг саволлари ҳайратга солувчи, жавоблар эса ундан-да ҳайратланарли бўлади.

Камолнинг Асу томонга қўядиган ҳар бир қадами унинг Амир билан қандайдир боғлиқлиги бор, деган шубҳасини кучайтиради.

Айхан ва Лайлонинг текширувдаги ёрдами унга икки йўналишда олға қадам қўйишига ёрдам беради. Зайнаб Асу ва Амирнинг алоқасини фош қилиш учун ғайриоддий йўлни танлайди. Бироқ Камолга Асу ва Амир борасида ишора қолдирганда, ўзи хавф остида қолади.

Амир Зайнабни жазолаш учун унинг қаршисидан чиққанда, Ниҳоннинг пайдо бўлиши ҳаммасини остин-устун қилиб ташлайди.

Амир билан Асунинг хиёнаткорона иттифоқи шу даражада хавфлики, Камолнинг бутун меҳнатини йўққа чиқариши мумкин. Камолнинг атрофидаги хиёнаткорлар ҳалқаси қисилиб бораркан, у Асунинг кимлигини билиш учун сўнгги қадамни қўяди.

* * *
Камол Асу ва Амир билан “мушук-сичқон” ўйнашга қатъий қарор қилади. Шу мақсадда Ниҳон билан бирга ҳаракат қилиши лозим. Ниҳон ва Камол энди йиллар давомида муҳаббатларига қарши тузилган ҳийлалар режасини равшанроқ кўришади. Уларнинг бирлашишдан бошқа чораси йўқ. Ниҳон Камол билан бирга ҳаракат қиларкан, унинг огоҳлантиришларига эътибор бермайди. У Асунинг қўлида Ўзаннинг ўлими билан боғлиқ далиллар бор деб ўйлаб, Камолдан яширинча ҳаракат қилишга тушади. Бу хато уни тузоққа туширади. Уни бу тузоқдан қутқара оладиган ягона инсон – Камол! Бироқ Ниҳоннинг яширинча ҳаракатлари Камолнинг ўзини ҳам чорасиз вазиятга солиб қўяди.
Севара АЗИЗ тайёрлади.

Манба: Tasvir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Севги изтироби”: Асу ўз жонига қасд қилди