Шаҳзода Матчонова «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида қатнашмоқда (видео)

  • Маданият
  • 15-04-2018, 16:10
  • 1 050
  • Шаҳзода Матчонова «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида қатнашмоқда (видео)
    Актриса Шаҳзода Матчонова «Ак Илбирс» қирғиз миллий мукофотининг «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида ғолиблик учун курашади, деб хабар бермоқда Кунутун нашри.

    Унга бу муваффақиятни Ёлқин Тўйчиевнинг «Маъсума» фильмидаги роли олиб келди.

    «Женщины из рая / Маъсума». Режиссёр Ёлкин Туйчиев @yolqin2ychiev «Узбеккино», «Узбекфильм». Шахзода Матчанова (Shahzoda Matchanova) Адиз Раджабов (Adiz Radjabov) @izzatlutfullayev @hurshid_alihodjaev #film #uzb #tashkent #uzfilm

    Опубликовано Shahzoda Matchanova - Официальная страницей 30 октября 2016 г.

    Мазкур мукофот 2012 йилда таъсис этилган бўлиб, 2017 йилдан бошлаб Марказий Осиёдаги энг яхши актёр ва актрисалар ҳам тақдирланишни бошлади. Ўтган йили ҳамюртимиз Феруза Саидова Зулфиқор Мусоқовнинг «Ҳазонрезги» фильмидаги яратган образи учун Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси унвонига лойиқ деб топилган эди.

    2016 йилда эса Ёлқин Тўйчиевнинг «Сув парилари уйи» картинаси Марказий Осиёнинг энг яхши фильми номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

    «Ак Илбирс»нинг бу йилги тақдирлаш маросими 27 апрель куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

    Яндекс.Метрика