22:10 / 16.04.2018
5 367

Ўзбек ва тожик санъаткорлари иштирокидаги навбатдаги «Дўстлик кечаси» Тошкентда бўлиб ўтади

Ўзбек ва тожик санъаткорлари иштирокидаги навбатдаги «Дўстлик кечаси» Тошкентда бўлиб ўтади
Ўзбек ва тожик санъат усталарининг «Дўстлик кечаси» деб номланган навбатдаги қўшма концерти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон маданият вазирлигининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради Asia-Plus'га асосланиб Дарё нашри.

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи санаси ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Душанбедаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида 9 март куни бўлиб ўтган «Дўстлик кечаси» концертида 250 нафардан ортиқ тожик, 100 нафар ўзбек санъаткори иштирок этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбек ва тожик санъаткорлари иштирокидаги навбатдаги «Дўстлик кечаси» Тошкентда бўлиб ўтади