Қирғизистонда ёғоч ўймакорлиги санъати билан машҳур бўлган 69 ёшли рус рассоми, декоратори ва дизайнери Владимир Горовой Қуръони каримнинг 20 оятини ёғочга ўйиб ёзди. Бу ҳақда «Хабар» сайти маълум қилди.
Мўъжазгина устахонасида 3 минг йиллик тарихга эга санъатни қайта жонлантириш билан 14 йилдан бери шуғулланиб келаётган уста ижодида турли ранглардан, ёғоч қопламалардан, модел пичоқ, оқ елим, зичлаш жиҳози ва мумдан фойдаланади.
Қирғизистонда ягона ҳисобланган ёғоч ўймакори Горовой Қирғизистон президентининг мажлислар залини ҳамда Россия ва Қозоғистон раҳбарларининг сарой ва ишхоналарини безаган.
«Кўргазмага тайёрланаётганимда хаёлимга оятларни ёзиш фикри келди. Чунки Қуръони карим оятлари жуда гўзал хаттотлик намунасидир. Қирғизистон муфтийсига мурожаат қилдим. У менга Қуръондан 20 оят ёзиб берди. Оятлардан бири исломни қабул қилишга даъват экан. Уларни ёғочга ўйиб ёзарканман, руҳим жуда тетиклашди, ўзимни енгил ҳис қилдим. Ҳозир мен буюртмачиларнинг талабини эмас, ўзимнинг ички эҳтиёжимни қондираётгандекман», — деди Владимир Горовой. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?