90-йиллар охирида суратга олинган “Шайтанат” сериали ҳатто бугунгача халқнинг тилидан тушмайди, десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекисон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг асари асосида суратга олинган сериалда 80-йиллар воқеалари, қўшиқчи Элчин ва унинг атрофидаги мафиянинг тақдири, қонли қилмишлари тасвирланган.
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан бўлган суҳбатда, ушбу сериал тез орада “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали намойиш этилиши ҳақида айтди.
Эслатиб ўтамиз, “Шайтанат”да бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Ҳайрулла Саъдиев, Эркин Комилов, Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Жамилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов, Раъно Шодиева каби машҳурлар ижро этишган.
Сериал Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Қалқон” киностудияси томонидан суратга олинган. Ушбу студияга Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев раҳбарлик қилади.
Дарвоқе, ўтган йилларда “Шайтанат” Ўзбекистон телеканалларида норасмий тақиққа олинган эди. Телеканаллар ушбу сериални охирги 15 йил ичида умуман эфирга узатмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’