Шерали Жўраевнинг Самарқандда 3 май куни ўтиши керак бўлган концерти 28 июлга қолдирилди. «Дарё» нашрининг хабар беришича, айни пайтда концерт ўтказилиши режалаштирилган «Динамо» ўйингоҳида концертга кириш учун чипта олган мухлислар келмоқда, аммо уларга стадион ходимлари концерт бўлмаслиги айтмоқда.
Маълумотларга кўра, концерт дастури чипталар етарли сотилмагани боис қолдирилган. Концерт қолдирилгани тўғрисида маҳаллий телеканаллар орқали хабар берилган. Бироқ Шерали Жўраевнинг кўпчилик мухлислари бундан бехабарлигини айтмоқда.
Фото: «Дарё»
Концерт дастури бухоролик ташкилотчилар томонидан ташкиллаштирилган. Чиптага кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилган мухлисларга 3 май санаси кўрсатилган чипта 28 июль куни бўладиган концертга кириш учун амал қилинишини айтилмоқда. Концерт учун чипталар 20 минг сўмдан сотилган.
Фото: «Дарё»
Шерали Жўраевнинг концертга келган айрим мухлислари ҳофизнинг бетоблиги сабаб концерт дастури қолдирилганини тахмин қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди