20:50 / 09.05.2018
4 424

“Евровидение-2018” халқаро танлови ўз ишини бошлади

“Евровидение-2018” халқаро танлови ўз ишини бошлади
Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги “Алтис Арена”да “Евровидение-2018” халқаро танлови бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.

Саҳна ортида ҳаёт қайнади. Хонандалар журналистларга интервьюлар беришди. Австралия, Эстония, Кипр, Литва, Исроил, Чехия, Болгария, Албания, Финляндия, Ирландия вакиллари танловнинг илк финалчилари бўлишди. Танловнинг иккинчи ярим финали 10 майда, финали эса 12 майда бўлиб ўтади.

Танловда дунёнинг 43 мамлакатидан вакиллар иштирок этишмоқда. Танлов логотипи денгиз мавзуси билан боғлиқ, расмий шиори эса “Ҳамма бортга!” деб номланган бўлиб, бу ерда Португалияни Европа билан боғлаб турувчи Атлантик океани рамзий маънода назарда тутилган.

Театр ва кино актрисаси, телебошловчи Филомен Каутела, журналист, шоумен Сильвия Альберто, актриса Даниэла Руа, актриса ва БМТнинг кўнгилли элчиси Катарина Фуртадолар танловда бошловчилик қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Евровидение-2018” халқаро танлови ўз ишини бошлади