16:23 / 16.05.2018
5 886

Хайрулло Ҳамидов шеъри: Фаросат

Хайрулло Ҳамидов шеъри: Фаросат
Фироқ кирган бўлса қўшнинг уйига,
Йиғлоқ саси тўлса қўшнинг уйига,
Оғир ботар билса қўшнинг уйига,
Куйингни дунёга овоза қилма!

Шодликдан ёрилиб кетар бўлсанг ҳам,
Шодликда шоҳларга етар бўлсанг ҳам,
Қўшнинг чеҳрасида кўриб қолсанг ғам,
Ўйингни дунёга овоза қилма!

Ғуссага бурканиб қолса яқининг,
Аламин ёстиқдан олса яқининг,
Ҳатто ўй сурмоққа толса яқининг,
Тўйингни дунёга овоза қилма!

Сен, ахир, ёшликдан ўсдинг уйида,
Не-не маломатни тўсдинг уйида.
Бу кеч ухламаса дўстинг уйида…
Уйингни дунёга овоза қилма!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хайрулло Ҳамидов шеъри: Фаросат