17:57 / 16.05.2018
6 783

Лола ва Шаҳзода ҳамкорлик бошлашди (фото)

Лола ва Шаҳзода ҳамкорлик бошлашди (фото)
Ушбу сарлавҳани ўқиб, ҳайрон бўлаётгандирсиз. “Ёлғон ёки миш-миш” дейишга шошилманг. Чунки бу ҳақиқат!

Шоу-бизнеснинг энг машҳур вакилалари, узоқ йиллардан буён “араз”да бўлишган эди. Бугун эса биргаликда ижодий ҳамкорликни бошлашган. Гап-сўзларга қараганда таклифни Лола Йўлдошевнинг ўзи билдирди.

Ҳамкорлик қандай деётган бўлсангиз, бунга ҳам жавобимиз бор. 1-июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган — “Қўлингда имкон” номли дуэт болалар учун ҳақиқий совға бўлади.

Дарвоқе, бу ҳамкорликда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ва хонанда Шаҳриёр ҳам бор.


Ғоя муаллифи — Лола Йўлдошеванинг ўзи. Мусиқа Шуҳрат Зокировга тегишли. Климейкер Санжар Маткаримов, оператор Рустам Муродов.


Клипнинг тасвирга олиш жараёни Тошкент шаҳри, Самарқанд вилоятида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида, “Бунёдкор” стадионида, эски шаҳар кўчалари ва юртимизнинг тоғли ҳудудларида бўлиб ўтди.




Яна бир маълумот, ушбу клипда Лола Йўлдошеванинг ўғли Муҳаммаддиёр ҳам иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола ва Шаҳзода ҳамкорлик бошлашди (фото)