09:02 / 14.06.2018
6 330

"Жанон"дан илк лавҳалар... (фото)

"Жанон"дан илк лавҳалар... (фото)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз "Васлинг излаб" концерт дастурида куйлаган "Жанон" номли қўшиғига доимий ҳамкорлари режиссёр Мирмақсуд Охунов ва тасвирчи Музаффар Юсупов билан ҳамкорликда клип суратга олди...

Клип трек йўналишида суратга олинаётган бўлиб, концерт дастурида "Жанон" қўшиғига рақс ижро этган раққоса Нафиса Хасановани кўришингиз мумкин.


Алишер Файз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Концертнинг чарчоқлари тарқаб, гуруҳимиздаги қадрдонлар билан яна иш "уммони"дамиз. Ҳар йили концерт репертуарида клипи билан тақдим қилиниши кераклиги билан ажралиб турадиган қўшиқлар бўлади. Ижодий жамоа билан келишган ҳолда бу гал репертуардан бир нечта қўшиқларни танлаб олдик. Шулардан бири "Жанон". Иш жараёни нисбатан енгилроқ кечадиган бўлгани учун клип суратга олишни айнан шу қўшиқдан бошладик. Боиси бошқа танланган қўшиқларга клип тасвирга олиш жараёни тахминимизга кўра 3-4 кун вақт олади. Нодир Азимов шеъри, Иқбол Муҳаммад мусиқаси билан куйланган "Жанон" қўшиғи миллийлиги, севиб тинглайдиган эски қўшиқларимизни ёдга солгани билан юрагимни "жиз" эттирди. Клип йўналиши ва бошқа жиҳатларини ижодий жамоамиздаги қадрдонларим, ўз ишининг усталарига доимгидек, ишондим. Қолаверса, клип борасида мутахассис эмасман. Шунинг учун ўз касбининг усталари режиссёр Мирмақсуд Охунов ва тасвирчи Музаффар Юсуповнинг танловини маъқулладим. Насиб, тез кунларда янги клипимизни мухлисларга ҳавола қиламиз!



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Жанон"дан илк лавҳалар... (фото)