9 702
«Sevimli» телеканалида техник хато туфайли ишқий саҳналар акс этган фильм эфирга узатилди
Кеча, 15 июль куни «Sevimli» телеканалининг кечки эфирларида «Ҳурлиқо» фильми эфирга узатилди.
Фильмдаги қисқа эпизодларнинг бирида миллий менталитетимизга мос бўлмаган кадрлар акс этган ва ана шу саҳна кўплаб ўзбекистонлик томошабинларнинг эътирозига ва ижтимоий тармоқлардаги кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
«Xabar.uz» мухбири ушбу масала юзасидан телеканал раҳбарияти билан боғланди.
«Бу — техник хато туфайли юз берди. Фильмдаги айни шу саҳналар кесиб ташланиши лозимлигини айтганмиз, аммо техник ходимнинг хатоси билан ўша жойлари кесилмаган ва эфирга кетиб қолган.
Албатта, иш бор жойда хато бўлади. Аммо ҳеч ким бу хатони атайлаб қилмайди. Шунинг учун ҳам томошабинлардан йўл қўйилган техник хатоликни тўғри тушунишларини ва узр сўраймиз», — деди телеканал раҳбарларидан бири.
Айтиш керакки, «Sevimli» телеканали бугунги кунда юртимиздаги телеканаллар орасида ўз мавқеи ва томошабинига эга телеканал ҳисобланади. Юзага келган техник хатолик эса уларнинг ижодий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди, деган умиддамиз. Телеканал раҳбарларининг томошабинлардан узр сўрагани ҳам юртдошларимизга нисбатан бўлган ҳурмати белгисидир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди