21:30 / 05.08.2018
13 344

«Уммон» гуруҳи Зоҳидсиз қолди (фото)

«Уммон» гуруҳи Зоҳидсиз қолди (фото)
Ёшларнинг энг севимли гуруҳларидан бири – «Уммон» таркибида ўзгариш рўй берди. Гуруҳ асосчиларидан бири уни тарк этди.

Гуруҳ мухлислари бу хабарга ишонишни хоҳламай, хонандаларни ижтимоий тармоқларда саволларга кўмиб ташладилар. Бу хабарни гуруҳ вакилларидан бири тасдиқлади. «Уммон» гуруҳининг аъзоси Шоҳруҳ ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаларининг бирида бу хабарни тасдиқловчи изоҳ қолдирган.

Гуруҳ 2007 йилда ташкил топган бўлиб, аввалига «Жазо» гуруҳи деб номланган, кўплаб салбий фикрлардан сўнг «Уммон»га ўзгартирилган. «Уммон» гуруҳи илк марта 2010 йилда «Туркистон» саройининг ёзги майдонида концерт берган. Гуруҳнинг «Қандай унутдинг», «Алданган қиз», «Еттинчи қават», «Дўст», «Бойлик» каби тароналари хит даражасига кўтарилган.

Манба: kunutun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Уммон» гуруҳи Зоҳидсиз қолди (фото)