12:52 / 14.08.2018
5 940

«Ҳужрадаги зулмат»: Ўзбекистондаги хуфёна ҳужралар, Суриядаги ўзбек жангарилари (видео)

«Ҳужрадаги зулмат»: Ўзбекистондаги хуфёна ҳужралар, Суриядаги ўзбек жангарилари (видео)
ЎзМТРКнинг «Ўзбекистон 24» телеканали орқали 12 август куни, Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган «Ҳужрадаги зулмат» номли махсус фильм эфирга узатилди. Фильмда ноқонуний диний таълим бериш фаолияти танқид қилинган ва унинг оқибатлари кўрсатиб берилган, деб хабар бермоқда «Дарё».

Фильмда келтирилган маълумотларга кўра, 2017 йил давомида Ўзбекистонда ноқонуний диний таълим бериш фаолияти учун йўналтирилган 33 та хуфёна ҳужра аниқланган. 2018 йилнинг биринчи ярмида эса кўрсаткич 116 тани ташкил этган.

Бундай ҳужраларни ташкил этганлар орасида бир йил аввал Президент ташаббуси билан 18 минг кишилик «махсус рўйхат»лардан чиқарилган фуқаролар борлиги фильм давомида қораланган.

Ота-она ўз қўллари билан саводсиз кишиларга, бу ҳам етмаганидек бераҳм кимсаларга фарзандларига олиб бориб топширишаётгани ачинарли ҳолат экани таъкидланади.

Фильмнинг сўнгги қисмида Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашиб, сўнг қўлга тушган ўзбекистонлик йигитларнинг интервьюлари, шунингдек, фарзандлари Сурияда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ўзбекистонлик оналарнинг кўз ёшларига тўла чиқишлари кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ҳужрадаги зулмат»: Ўзбекистондаги хуфёна ҳужралар, Суриядаги ўзбек жангарилари (видео)