«Миллион» жамоасининг собиқ, «Браво» кулгу жамоасининг аъзоси Умид Умаров журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида жамоанинг номи нима сабабдан ўзгарганини айтиб ўтди.
«Бошида биз «Миллий Арт» деган зўр жамоа қиламиз, кучли жамоа бўлади, деб ҳаракат қилганмиз. «Миллий Арт» дегани миллий санъат деган маънони англатади, аммо биз ҳали миллий санъат даражасидаги актёр бўлиб етишмадик. Бу нарсани орқасида жуда кўп меҳнат ётганини билиб туриб, «Браво» номига тўхталдик. Мабодо «Миллиард» деган маъноси бўладиган бўлса ҳам, ўзимиз ташкил бўлишида ҳисса қўшган, жипслашган «Миллион» жамоасининг номига «зиддият келтириб чиқаради», деган маънода, енгил, кимгадир масъулият юкламайдиган, яхши нарса кўрсатилганда одамлар «браво деб юборадиган» номни жамоага танлашга қарор қилдик. Келинглар, кўринглар, мазза қилиб, браво деб чиқиб кетинглар».
Умид Умаров, «Браво» жамоаси аъзоси
Маълумот учун, «Браво» жамоасининг илк концерт дастури 11—16 сентябрь кунлари Халқлар дўстлиги санъат саройида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’