23:13 / 01.09.2018
5 875

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов 100 қисмли тарихий сериал суратга олишга тайёрланмоқда​

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов 100 қисмли тарихий сериал суратга олишга тайёрланмоқда​
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов уч йил давомида суратга олинадиган, 100 қисмли тарихий сериал устида иш бошлади. Бу ҳақда режиссёр журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида маълум қилди.

«Исломхўжа» тарихий бадиий-публисистик фильми бизнинг жамоамиз учун катта дарс бўлди. «Исломхўжа» фильмидан сўнг кўплаб мутахассислар, устозлар ва, айниқса, фильмни томоша қилишга улгурган томошабинлар томонидан фильм ижодкорлари тарихий сериал олишга тайёр экан, деган фикрлар, талаблар боис сериал суратга олишга дастлабки тайёргарлик ишларини бошладик.

Жаҳонгир Аҳмедов, режиссёр

Режиссёр мазкур сериалда чет эллик кино ижодкорлар ҳамда актёр ва актрисаларни жалб қилмаслигини қуйидагича изоҳлади.

Ўзимизнинг тарихимизни фақат ва фақат ўзимизнинг актёр ва актрисаларимиз ижро этишини хоҳлайман. Ахир актёр ва актрисаларимиз тарихий фильмларда суратга тушишни неча йиллардан буён кутишмоқда. Шундай имконият туғилганда биз режиссёрлар чет эллик жаҳон киноюлдузларига мурожаат этсак, бу адолатдан бўлмайди, деб ҳисоблайман.

Жаҳонгир Аҳмедов, режиссёр

Режиссёр мазкур сериалнинг қайси тарихий шахс ҳақида эканлигини сентябрь ойининг ўрталарида маълум қилишини айтди.

Ҳозирча сериал айнан қайси тарихий шахс ёки давр ҳақидалигини ижодий жамоамиз сири бўлгани сабабли маълум қилолмайман. Аммо сериал тахминан беш фаслдан иборат бўлиб, ҳар фасли 20 қисмли, жами 100 қисмли катта ва кенг қамровли сериал бўлади. Бу сериалда нафақат ўша даврда юртимиздаги жараён, балки қўшни давлатлардаги жараёнлар ҳам акс этади. Шу нуқтайи назардан сериал кенг қамровлилик касб этади.

Биз тарихий сериал суратга олишга тайёрмиз. Айни кунларда сериалга ҳомийлик қилишни хоҳлаган ташкилотлар, брендлар ҳамда ҳомийлар билан музокоралар бўлиб ўтмоқда. Катта ва кенг қамровли тарихий сериал катта маблағ ҳисобига суратга олиниши барчага маълум. Шу сабабли биз бу жараёнга алоҳида эътибор қаратишга, ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Жаҳонгир Аҳмедов, режиссёр

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов 100 қисмли тарихий сериал суратга олишга тайёрланмоқда​