«Ўзбекконцерт» қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгашда 18 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқиб, бир қанча камчиликлар топган.
Милена Халилова, Каниза, Отабек Муҳаммадзоҳид, Муниса Ризаева, Алижон Исоқов, Шахрибону Ахтамова, Жавлон Олимов, Пойтахт гуруҳи, Санжар Усмонов Зафар Қурбонбоев, ҳамда хонанда Бехруз Тохиров қўшиқларига тасвирга олинган видеоклипларга Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган баъзи жузъий камчиликларни бартараф этиш хонандаларнинг ўзларига ва клипмейкерларига тушунтирилиб, баъзи кадрлардан воз кечиш, тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берилди.
Манзура Юлдашева ижро этган «Адашдим» қўшиғининг клипдаги айрим тасвирларни тўғрилаш кераклиги тушунтирилиб, ушбу клипни эфирга узатиш рад этилди. Аммо камчиликларни бартараф этгандан сўнг қайта топшириш мумкинлиги маълум қилинди.
Хонанда Бахриддин Зухриддинов ижро этган «Дилозорим» қўшиғига ишланган видеоклип мазмуни билан қўшиқ мазмунида уйғунлик йўқлиги, клипдаги охирги қисмидаги диалоглар қўшиққа мос эмаслиги таъкидланиб, рад этилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этилганидан сўнг, Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда