09:56 / 14.09.2018
5 907

Тошкентда Париж халқаро мода академияси филиали очилади

Тошкентда Париж халқаро мода академияси филиали очилади
Яқин кунларда Тошкентда Париж халқаро мода академияси филиали очилиши режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Франция ўртасида таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларига бағишлаб Париж шаҳрида ўтказилган учрашув якунларида маълум қилинди деб ёзади «Xalq so’zi online»

Мулоқотда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Париж Академияси, Шарқ тиллари ва цивилизациялари миллий институти(INALCO), Париж халқаро мода академияси, шунингдек, Француз Альянси каби соҳага масъул асосий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди.

Париж халқаро мода академияси президенти Жан-Филипп Воклернинг айтишича, Академия делегацияси 2018 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутасаддилари билан мазкур олий ўқув юрти филиалини Тошкентда ташкил этиш бўйича батафсил муҳокамалар ўтказилган.

Шу бўйича тегишли ҳужжат яқин кунларда имзоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тошкентда Париж халқаро мода академияси филиали очилади