Fox телеканали "Қамоқдан қочиш" фильмининг янги мавсуми суратга олиниши ҳақида маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Fox телеканали "Қамоқдан қочиш" фильмининг янги мавсуми суратга олиниши ҳақида маълум қилди

Маданият 17-01-2016, 22:41 1 320
Fox телеканали "Қамоқдан қочиш" фильмининг янги мавсуми суратга олиниши ҳақида маълум қилди

"Қамоқдан қочиш" сериалининг бешинчи мавсумини суратга олиш ишлари бошланади. Ижодкорла 2009 йилда бу фильм устидаги ишларни тўхтатишганди. Лекин фильмга бўлган катта қизиқиш ва талаб сақлаб қолингани Fox киностудиясини фильмнинг янги мавсумини суратга олиш ишларини бошлашга ундамоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

"Қамоқдан қочиш" фильмининг янги мавсуми 9 қисмдан иборат бўлиши ва бир неча давлатлар ҳудуди бўйлаб суратга олиниши мўлжалланган. Аввалги қисмларда асосий қаҳрамонлардан бирининг ўлими юз берганига қарамасдан, уни ҳаётга қайтариш ваъда қилинган.

Хабарда айтилишича, бош рол ижрочилари ҳам, сценарий муаллифи ҳамда лойиҳанинг бошқа ижодкорлари ҳам фильмнинг аввалги мавсумларида ишлаган шахслар бўлишади.

Бундан ташқари, Fox студияси "24 соат" сериалининг навбатдаги қисмларини намойиш этишни ваъда қилган.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.