Жеки Чаннинг ўғли наркотикларни истеъмол қилгани учун омма олдида узр сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жеки Чаннинг ўғли наркотикларни истеъмол қилгани учун омма олдида узр сўради

Маданият 15-02-2015, 10:34 1 090
Жеки Чаннинг ўғли наркотикларни истеъмол қилгани учун омма олдида узр сўради

Машҳур хитойлик актёр Жеки Чаннинг ўғли Жейси марихуана истеъмол қилган учун омма олдида узр сўради, деб хабар бермоқда ТАСС.

13 февраль куни озодликка чиққан 32 ёшли Жейси Чан махсус матбуот анжумани аввалида тавба қилганлик белгиси сифатида чуқур таъзим қилди. У ўз қилмишларини ҳеч нима билан оқлаб бўлмаслигини тан олиб, ўзига иккинчи имкон беришни сўради. Қамоқда ўтириб ўз ҳаётини бутунлай ўзгартириш ҳақида ўйлаганини, ўзини оиласи ва ижодига бағишлашини маълум қилди.

Эслаиб ўтамиз, Жейси Чан 2014 йил август ойида унинг Пекиндаги уйида полиция наркотик моддаларни истеъмол қилганликда гумонланган шахсларни аниқлагач қўлга олинган. Жейсининг ўзининг қонидан ҳам марихуана аниқланган.

Манба: www.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.