Актриса Зарина Низомиддинованинг турмуши бузилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-02-2015 | 21:13 ZAMIN.UZ / Маданият / 16 Феврал 2015
6 021

Актриса Зарина Низомиддинованинг турмуши бузилиши мумкин

Актриса Зарина Низомиддинованинг турмуши бузилиши мумкин

Шу кунларда ўзининг турли кинокартиналардаги маҳоратли яратилган образлари билан танилган актриса ва хонанда Зарина Низомиддинованинг турмуши бузилаётганлиги ҳақида шов-шувлар тарқалди. Бу ҳақда «12news.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, Заринага яқин бўлган, исм-шарифи сир тутилишини истаган актрисалардан бири бу хабарни тасдиқлаган. Шов-шувга ўч айрим интернет нашрларида фаолият юритаётганлар ҳам актрисанинг турмуши бузилаётганлигини, бунга хиёнат сабаб бўлганлигини элон қилган.

«Журналистлик касби ахлоқ-одоби ва принципларига кўра, биз бу хабар ҳали расман тасдиқланган факт эмас, шунчаки таажжубли савол эканлигини билдирамиз. Яқин кунларда бу саволга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз», дейилади манбада.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.