Буюк Британиянинг энг йирик радиостанцияси BBC Radio 1 56 ёшли қўшиқчи Мадоннани ҳозирги кунда оммабоп эмас ва ўз эшитувчилари учун урфдан қолган деб ҳисоблаб, унинг “Living For Love” (“Севги учун яшаш”) номли қўшиғини эфирдан олиб ташлади.
The Daily Mail нашрининг ёзишича, поп-мусиқа йўналишига ихтисослашган Radio 1 радиостанциясининг ярим аудиториясини 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Мадоннанинг вакиллари бу вазиятга муносабат билдиришмаган.
Шунга қарамасдан, BBC Radio 1 радиостанциясининг вакили қўшиқчининг ёши унинг ижросидаги қўшиқнинг плейлистга киритилишида ҳал қилувчи омил эмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Қўшиқлар мусиқа ижрочисининг хизматлари ҳамда унга бизнинг ёш аудиториямиз муносабатидан келиб чиқиб танланади”, дейди ушбу вакил.
Қайд этиш керак, радиостанция эфирида 72 ёшли Пол Маккартнининг иккита қўшиғи бериб борилади.
Маълумот учун, Мадоннанинг ушбу қўшиғи март ойида сотувга чиқариладиган унинг янги “Rebel Heart” албомидан жой олган. Янги альбомдаги мусиқий материалнинг катта қисми интернетга чиқиб кетгани туфайли, ушбу композиция қўшиқчи томонидан ўтган йилнинг декабрь ойида, муддатидан аввал тақдим этилган эди.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди