date

Ҳаводан ичимлик суви олувчи қурилма яратилди

Ҳаводан ичимлик суви олувчи қурилма яратилди

Шанхайнинг Жиао Тонг университети мутахассислари атмосфера ҳавосидан ичимлик суви олиш имконини берувчи янги технологияни яратишди. Чина Даилй хабарига кўра, қурилма конденсация, ютилиш ва иссиқлик насоси усулларига асосланади. Бу тизим, айниқса, намлик паст ва иссиқ ҳудудларда фойдали бўлиши мумкин.

Хитойлик муҳандислар қуёш панелларида ишлайдиган автоном станцияАтмосВеллни тақдим этдилар. Бу қурилма ҳарорат 15 дан 40 даражагача, намлик эса 35 дан 99 фоизгача бўлган шароитда ишлайди. Қурилма кунига 50 литр ичимлик суви ишлаб чиқаради ва инфратузилмага уланмасдан ишлайди.

Қурилманинг ўлчамлари кичик автобус бекати катталигига тенг. Бундан ташқари, 1,6 минг литргача сув ишлаб чиқаришга қодир платформа ҳам яратилди. Бу платформа ороллар, кичик аҳоли пунктлари ва чекка ҳудудлардаги меҳмонхоналарда ишлатиш учун таклиф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳаводан ичимлик суви олувчи қурилма яратилди