00:43 / 19.11.2018
7 547

Хитойдаги "беш юлдузли" меҳмонхоналарда олинган видео интернет аҳлини карахт ҳолга солди (видео)

Хитойдаги "беш юлдузли" меҳмонхоналарда олинган видео интернет аҳлини карахт ҳолга солди (видео)
Хитойда “Стаканлар сири: сиз беш юлдузли меҳмонхоналар ҳақида нима биласиз” деб номланган ролик сабабли можаро авж олди. Бу ролик Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган.

Хитойнинг бир нечта қимматбаҳо ресторанларида яширин камера ёрдамида олинган видеода меҳмонхоналар ходимлари хоналарни қандай тозалаши тасвирланган. Видеода ушбу ходимларнинг оддий гигиена меъёрларига амал қилмаётганлари гувоҳи бўлиш мумкин.
[media=https://youtu.be/mUAToIL9j80]
Жумладан, ходимлар мижозлар томонидан қўлланган кир сочиқлар билан стол устини, раковиналарни, сўнгра эса стакан, чашкалар ва қошиқларни артаётганларини кўриш мумкин.

Баъзи ҳолларда стаканни яхшилаб артиш учун ходималар нафақат кир сочиқлардан, балки эгнидаги ишчи кийими этакларидан фойдаланишган. Бошқа бир ходима эса латта билан душ кабинаси эшикларини, сўнгра стаканларни артган. Кадрлардан бирида эса душ кабинаси ва стаканни ювиш учун бир воситадан фойдаланилаётганликнинг гувоҳи бўлиш мумкин.

Видео Хитой ижтимоий тармоғида тез тарқалиб, ҳозирда 31 млндан кўпроқ намойиш тўплаган. Фойдаланувчилар ундаги лавҳалардан карахт ҳолга тушганлар.

Видео эълон қилингач, Пекин, Фучжоу ва Шанхайда жойлашган бир нечта беш юлдузли меҳмонхоналар ўз узрини келтирган. Меҳмонхоналар маъмуриятлари ходимлар билан тренинглар ўтказиб, барча ўрнатилган стандартларга қатъий амал қилинишини таъминлашга ваъда берган.

Хитой ҳукумати ҳам видеода кўрсатилган барча меҳмонхоналарда жиддий текширувлар ўтказишини маълум қилган.

Бу Хитойда шундай биринчи можаро эмас. 2017 йилда Хитойнинг South China Morning Post нашри журналисти Sheraton, Shangri-La ва Kempinski тармоқлари меҳмонхоналарига тозаловчи ходим сифатида ишга жойлашган.

Унинг аниқлашича, бу меҳмонхоналарда унитазларни ювишда қўлланадиган чўтка билан “ҳеч бир иккиланишсиз” стаканлар ва чашкалар ювилган, ўринга эса кир ерда ётган чойшаб солиниши одат тусига кирган. Меҳмонхоналар эгалари ушбу ҳолатлар бўйича бор-йўғи жарима тўлаш ва камчиликларни бартараф этиш билан кифояланиб қолишган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги "беш юлдузли" меҳмонхоналарда олинган видео интернет аҳлини карахт ҳолга солди (видео)