Хитойнинг Ойнинг орқа томонига қўнган “Чанъэ 4” зонди бортида Lunar Micro Ecosystem мини-биосфераси яратиш бўйича тажриба доирасида пахта уруғларидан бири ниш урди. Шу тариқа Ернинг табиий йўлдошида Ой гравитацияси шароитида ўсиб чиққан тарихдаги илк ва ягона ўсимлик пайдо бўлди.
Lunar Micro Ecosystem ўзидан узунлиги 18 сантиметр ва диаметри 16 сантиметр бўлган цилиндрни акс эттириб, унинг ичида пахта, рапс, картошка ва биологик тадқиқотлар учун модел организм сифатида қўлланувчи Arabidopsis thaliana деб номланувчи ўсимлик бор. Бундан ташқари, контейнерга ҳашаротлар тухумлари жойлаштирилган. Улар очиб чиққандан кейин нафас олиб, ўсимликлар учун керак бўладиган карбонат ангидрид ишлаб чиқариши кутилмоқда. Олимларнинг ғоясига кўра, бунда сайёрамиздаги шароитларга ўхшаш, бироқ паст даражадаги гравитация шароитидаги ёпиқ мини-биосфера шаклланиши керак.
Тирик организмларнинг пайдо бўлиши ва ўсиши ортидан кузатувчи мини-камера олган суратда пахта уруғларидан фақат биттаси ниш урганини кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди