7 483
Россия Қримга Европанинг исталган нуқтасига зарба бера олувчи қирувчи самолётларни жойлаштирди
Улар Ту-22М3 русумли қирувчи самолётлари бўлиб, фақат олис масофадаги объектларни бомбардимон қилиш учун мўлжалланган. Россия мудофаа ишлари бўйича федерация кенгаши раиси Виктор Бондаревнинг гапига кўра, қирувчи самолётлар Европанинг исталган нуқтасидаги ҳаво ҳужумлари ва ракета ҳужумларига қарши тизимни йўқ қилишга қодир.
Бу ҳаракатлар Американинг Руминияга ўрнатган ракета мудофаасига қарши тизимига жавоб сифатида содир этилган. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков шу йил февралида Америка Руминияга 24 та «Томогавк» ядро вариантидаги ракеталарни жойлаштириши ҳақида айтиб ўтганди. Бир сўз билан айтганда, айни пайтда икки ядровий давлат қуролланиш пойгасини тобора кескин тус олдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди