Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги туркманларнинг Москвадаги дипломатик миссияси ходимига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Бу мутлақо ёлғон», деган манба.
«Интерфакс» манбаси ҳам бу маълумотни тасдиқламаган.
«Бу ахборот эмас, сохта ахборот. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди», деган элчихона ходими.
Шунингдек, Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам президент ўлими тўғрисидаги хабарларни рад этган. Қирғизистон ТИВ ҳам бу маълумотни «ёлғон хабар» деб атаган.
20-21 июль кунлари қатор нашрларда 5 июлдан буён омма қаршисида кўриниш бермаётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 62 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди.
Шунингдек, унинг «ғойиб бўлиши» Германияда даъволанаётган онаси Огулабат Бердимуҳамедованинг аҳволи оғирлашгани билан боғланди.
Бердимухамедов 1957 йилда Ашхободда туғилган. У 2006 йил декабрида Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) вафот этгач ҳокимиятга келган - 2007 йил 14 февралида Туркманистон президентига айланган. У 2017 йилги сайловларда 97 фоиз овоз олиб, учинчи муддатга қайта сайланганди. Бу сайловдан олдин эса мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилиб, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда