00:11 / 19.01.2020
11 152

Христиан Жек Читтак нима сабабдан Исломни қабул қилган?

Христиан Жек Читтак нима сабабдан Исломни қабул қилган?
“Кариб денгизи қароқчилари” фильмини кўрганмиз-у кўпчилигимиз бир ҳақиқатни билмаймиз. Фильмнинг бош қаҳрамонларидан бири Жек Читтак аслида Буюк Британиялик мусулмон денгизчи бўлган.

Жек Вард 1553 йил Англиянинг Фавершам шаҳарчасида туғилган. Денгиз бўйида яшаганлиги сабабли ёшлигида балиқчилик билан шуғулланган. Испаниянинг Англияни босиб олиш режаси самарасиз якун топганидан сўнг, 1588 йилдан бошлаб Англия қироличаси Елизавета I рухсати билан Испания кемаларини талашда оддий аскар сифатида қатнашган. 1603 йил қирол Жеймс I тахтга чиққанида Испания билан уруш тугайди, лекин кўп денгизчилар қароқчи сифатида кемаларни талашни давом эттиришади. Жек ва унинг 30 нафар шериги билан Портсмут портида кемани эгаллашади ва ўғирлашади, Жекни эса капитан этиб сайлашади.

Сўнг улар Веит оролига сузадилар ва бошқа Виолет номли кемани қўлга киритишди. Жек бу кемани "кичик Жон" деб номлайди. Жек бу кемадан Францияга қарашли йирик кемани эгаллашда фойдаланади. Шу тариқа у жанговар кемага эга бўлади. Сўнг Ўрта Ер денгизига сузади. У ерда Жек 2 йил давомида савдо кемаларини талаш билан шуғулланади.1605 йилда инглиз ва даниялик денгизчилар Ричард Бишоп ва Энтони Жонсонлар Жекка қўшиладилар.

Кейинги йили улар “Рениера е Содерина” кемасини қўлга олишади. 1607 йили “Рениера е Содерина” кемаси чўкишни бошлайди, Жек ва яқин денгизчилари билан француз кемасига қочиб ўтади. “Рениера е Содерина” Греция яқинида 250 мусулмон ва 150 нафар инглизлардан иборат гуруҳ чўкиб кетади. Кейинчалик бошқа икки кемаси ҳам венецияликлар томонидан эгалланади. 250 нафар мусулмоннинг ўлими ўша вақтдаги Тунис ҳукмдори Усмон Бейни ғазаблантиради.

Жек эса бунда унинг айби йуқлигини айтади. Усмон Бей агар Тунисга келса, уни ўлдирмасликка сўз беради. Жек Вард Тунисга келади уни тунисликлар Жек Асфур (маъноси Жек Читтак) деб аташган. Бир йилдан сўнг Жек ва унинг бутун жамоаси Исломни қабул қилди ва исмини Юсуф Раисга ўзгартирди.

Жек Исломни қабул қилганидан сўнг Андалусдаги мазлум мусулмон ва яҳудийларни Тунисга ташиш билан шуғулланди. Жек Читтак аслида минглаб мусулмон ва яҳудийларни Испаниядан қочишларига ёрдам берган қаҳрамон бўлган. Жек Читтак 70 ёшида Тунисда вафот этган. Лекин Ғарб доимгидек Ислом қаҳрамонларини қароқчи ва каллакесар қилиб кўрсатишга уринмоқда.

Бунга мисол Кариб денгизи қароқчилари фильми, бу филмдаги Жек Читтак ва Капитан Барбосса аслида Испаниядаги мазлум мусулмон ва яҳудийларни қутқарган Жек Асфур (Юсуф Раис) ва Хайриддин. Хайриддинни Испания мусулмонлари “Баба Аррус” – Аррус ота деб аташган, итальянлар эса Барбарос, яъни “қизил соқол” деб аташган.

Унинг қанчалик машҳур бўлганини тасаввур қилиш қийин эмас – яқинда инглиз драматурги Роберт Даборн "Христиан турк бўлди" пьесасини ёзди. Бош қаҳрамон - Жек Уорд. Ушбу спектакл Европа театрларида муваффақият қозонди.

Ҳозиргача Англияда болалар "Капитан Уорднинг балети ва камалак" - машҳур Жек ҳақида қўшиқ куйлашмоқда. Ва ХХ асрда америкалик ёзувчи Томас Костеин афсонавий мусулмон сардори ҳақида роман ёзди.

Бир денгизчи Уордни "кичкина, сочлари ва соқолли" деб таърифлаган. Бу эса Голливуд кино ижодкорлари томонидан яратилган тасвирга умуман ўхшамайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Христиан Жек Читтак нима сабабдан Исломни қабул қилган?