Mail.ru Group’нинг 2014 йилдаги соф даромади 12,5 млрд рублгача ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mail.ru Group’нинг 2014 йилдаги соф даромади 12,5 млрд рублгача ошди

Иқтисодиёт 26-02-2015, 18:43 1 674
Mail.ru Group’нинг 2014 йилдаги соф даромади 12,5 млрд рублгача ошди

Mail.ru Group компаниясининг 2014 йилдаги соф даромади 11,4 фоизга ошиб, 12,5 млрд рублга етди. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Гуруҳнинг EBITDA (солиқ, амортизацион харажатлар ва кредитлар бўйича фоизларни тўлашдан олдинги даромад миқдорига тенг бўлган таҳлилий кўрсаткич) даромади ўтган йили 13,5 фоизга, яъни 18,30 млрд рублгача ошди. Гуруҳнинг жами тушуми 14,8 фоизга ошиб, 35,78 млрд рублни ташкил қилди.

Ҳисоботда кўрсатилган юқоридаги кўрсаткичлар 2013 йил бошидан “ВКонтакте”нинг тўлиқ консолидация қилиниши ҳисобга олинган ҳолда келтирилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.