Юкларни ташишда ижодкорлик нақадар муҳимлигини велосипед ишлаб чиқарувчилар исботлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юкларни ташишда ижодкорлик нақадар муҳимлигини велосипед ишлаб чиқарувчилар исботлади

Иқтисодиёт 26-09-2016, 13:19 1 236
Юкларни ташишда ижодкорлик нақадар муҳимлигини велосипед ишлаб чиқарувчилар исботлади

Нидерландиянинг Vanmoof велосипед ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини мижозларига етказиб беришда қулаш ва турли зарблардан нуқсонга учраган ҳолда етиб бораётганига эътибор қаратган.

“Велосипедларни ким етказиб беришидан қатъиназар, велосипедларимиз жуда кўп ҳолларда гўё темир ғажувчи комбайндан ўтган кўринишда етиб борган. Бу бизга жуда қимматга туша бошлади, шу билан бирга мижозларимизнинг норозилигини кучайтира борди”, - дейди Vanmoof креатив директори Bex Rad.

Мазкур муаммони бартараф этиш учун компания антиқа усулдан фойдаланди. У, велосипедлар солинган картон қутига кенг экранли телевизор тасвирини жойлаштирган. Шундан сўнг, Vanmoof вакилларининг сўзларига кўра, бу юкларни ташишда зарарланиш ҳолати 70-80 фоизга пасайган.


Манба: Kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.