Япония ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ва бозор салоҳиятини ўрганади, деб ёзмоқда "gazeta.uz" нашри.
10−11 октябрь кунлари Япония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Япония Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) томонидан уюштирилаётган ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистондаги инвестицион муҳит, истеъмол бозори салоҳиятини ўрганиш ҳамда мамлакат компаниялари билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатишдан иборат.
JETROнинг Тошкентдаги ваколатхонаси хабарига кўра, делегация таркибидан қурилиш материаллари, электроника, электр хўжалик техникалари, озиқ-овқат саноати, канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётган компаниялар ҳамда Халқ истеъмоли маҳсулотлари экспорти агентлиги (FMCG) вакиллари ўрин олган.
Ташриф доирасида ўзбек ва япон тадбиркорлари ўртасида кооперацион биржа ўтказиш белгиланган. Худди шундай маросим Тошкентда 2014 йилда ҳам бўлиб ўтган эди.
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги қошида ташкил этилган JETRO ҳукумат ташкилотининг ваколатхонаси Марказий Осиёда фақатгина Тошкентда фаолият юритади. Ташкилот 55 мамлакатда 74 та хорижий ваколатхонага эга. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди