23:42 / 17.10.2016
6 430

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18 сўм 50 тийинга ошди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18 сўм 50 тийинга ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 18 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, дейилади "Дарё" нашри хабарида.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3065 сўм 35 тийин этиб белгиланди. Бу 11 октябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 50 тийинга кўп.

2016 йил 18 октябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3397 сўм 86 тийин (11 октябрдаги курсга нисбатан 10 сўм 41 тийин арзон), 1 Хитой юани 455 сўм 31 тийин (11 октябрдаги курсга нисбатан 50 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 48 сўм 66 тийин (11 октябрдаги курсга нисбатан 24 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18 сўм 50 тийинга ошди