20:37 / 10.11.2016
7 967

Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдо ҳажми 4 марта ошди

Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдо ҳажми 4 марта ошди

2016 йил бошидан бери Божхона иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларни экспорт қилиш ҳажми 2 мартага ўсган. Бу ҳақда «Kun.uz» сайти ёзмоқда.

Хусусан, Ўзбекистонда Россия автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқилган 1,6 минг енгил машина сотилган. Бу ўтган йилги рақамлардан 4 марта кўп демакдир. Германияда 3,3 минг дона Россия машинаси ўз харидорларини топган. Бу эса, ўтган йилги кўрсаткичдан 11 баробар кўпдир. Нашрнинг ёзишича, Украинада жами 2,6 мингта Россияда ишлаб чиқилган автомобиллар харид қилинган.

Бундан ташқари, Россия автомобиллари Миср, (2 минг) Латвия (1,7 минг) ва Ливанга (1,4 минг) ҳам экспорт қилинган. Венгрия ва Хитойда жами 1,2 минг Россия машинаси сотиб олинган.

Умуман, 2016 йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида Россия автосаноатининг 19,2 минг дона маҳсулоти хорижий давлатларга етказиб берилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 9,1 мингни ташкил этган эди.

«Автостат» маълумотларига кўра, Россияда ишлаб чиқилган «Lada», «Volkswagen» ва «Hyundai» моделларига кўпроқ талаб бўлган. «Toyota», «Chevrolet», «UAZ», «Renault» ва «Nissan» компанияларининг Россиядаги заводлари маҳсулотларига қизиқиш кам бўлганлиги айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдо ҳажми 4 марта ошди