18:07 / 24.11.2016
6 395

Apple даромадининг 90 фоизини смартфонлар сотувидан олди

Apple даромадининг 90 фоизини смартфонлар сотувидан олди

АҚШнинг Apple компанияси жорий йил учинчи чораги якунларига кўра жаҳон бозоридаги операцион даромаднинг 91 фоизини смартфонлар сотувидан олди. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Пул эквивалентида компания даромади 8,2 миллиард долларни ташкил этди.

«Apple компаниясининг максимал баҳо шакллантирилишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини минималаштириш қобилияти диққатга сазовор. Бу омиллар Apple’га юқори даромад келтиришда давом этмоқда», — деди Strategy Analytics раҳбари Линда Сью.

Ҳисоботга Apple’нинг асосий рақобатчиси бўлмиш Samsung кирмади. Қолган операцион даромаднинг кўпчилик қисми Хитойнинг Huawei, Vivo ва OPPO компанияларига тегишлидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Apple даромадининг 90 фоизини смартфонлар сотувидан олди