22:30 / 28.11.2016
7 117

ОТБ Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштиришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

ОТБ Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштиришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Осиё тараққиёт банки 28 ноябрь куни Ўзбекистоннинг барча 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавот етиштириш соҳасида ишлаб чиқариш-сотиш занжирини ривожлантиришни ривожлантиришга 154 млн доллар миқдорида крадит ажратилишини тасдиқлади, дея хабар қилди Газета.uz.

«ОТБ кўмаги мева-сабзавот етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар ва мева-сабзавот етиштириш соҳасида ишлаб чиқариш-сотиш занжирига жалб қилинган тадбиркорларнинг узоқ муддатли молиявий манбалар билан таъминланишини кенгайтиришга ёрдам беради», — қайд этди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё Минтақавий департаментининг табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги бўйича катта иқтисодчиси Буи Минх Жиап. Унинг сўзларига кўра, бу уларга инвестицияларни кўпайтириш, бандлик даражасини кенгайтириш ҳамда ўзлари, ходимлари ва етказиб берувчиларининг барқарор даромад билан таъминланишга хизмат қилади.

Режага кўра, ҳукумат ОТБ қарзини қайта кредитлаб, фермерлар ва корхоналарга мева-сабзавот етиштириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш, жумладан экиш материаллари, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ускуналар ҳамда техник жиҳозларни харид қилиш учун субкредитлар тақдим этилади.

Лойиҳада иштирок этишга саккизта банк: «Асака», «Давр-банк», «Ҳамкорбанк», «Ипак йўли» банки, «Ипотека-банк», Миллий банк, «Тўронбанк» ва Ўзсаноатқурилиш банк қизиқиш билдирган.

Лойиҳа доирасида фермер ва корхоналар бизнес-режалаштириш, агротехник усуллар ва ҳосилдан кейинги тадбирлар ҳамда экспорт бозорига чиқиш учун зарур кўникмаларни такомиллаштириш имкониятига ҳам эга бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ОТБ Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштиришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди