Google монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун 6 млрд доллар жарима тўлаши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун 6 млрд доллар жарима тўлаши мумкин

Иқтисодиёт 15-04-2015, 09:15 903
Google монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун 6 млрд доллар жарима тўлаши мумкин

Google корпорацияси Европа Иттифоқининг монополияга қарши қонунларини бузганда айбланмоқда.

The Wall Street Journal газетасида келтирилишича, суд корпорацияни 6 млрд доллар миқдорда жаримага тортиши мумкин.
15 апрель куни иқтисодий рақобат бўйича Европа комиссари Маргрет Вестагер ва монополияга қарши Европа комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер айблов масаласини муҳокама қилади.

Google’га қўйилган айбловларга биноан, компания саёҳатлар, харидлар ва бошқа хизматлар бўйича қидирувда ўзига тегишли хизмат ва ташкилотларни биринчи ўринда чиқаради, рақобатчиларнинг хизматларини эса фойдаланувчиларга кейинги ўринларда кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссиянинг корпорация монополияси юзасидан суриштирув ишлари беш йил олдин бошланган бўлиб, уч марта тўхтатилган эди.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.