Эргаш Шоисматов «Ўзтрансгаз» раҳбари бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эргаш Шоисматов «Ўзтрансгаз» раҳбари бўлди

Иқтисодиёт 23-12-2016, 22:02 1 058
Эргаш Шоисматов «Ўзтрансгаз» раҳбари бўлди

Эргаш Шоистамов «Ўзбекнефтгаз» холдинги тузилмасига кирувчи «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раислигига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«Ўзтрансгаз"нинг аввалги раҳбари Шукурулло Маҳмудов эса «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси Самарқанд бўлими директори лавозимини эгаллади.

Эргаш Шоисматов (1951 йилда таваллуд топган, Тошкент политехника институти битирувчиси) турли йилларда энергетика ва электрлаштириш вазири, «Ўзбекэнерго» компанияси раиси (2001−2006 йиллар), бош вазир ўринбосари (2006−2010 йиллар) — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича мажмуаси раҳбари бўлган.

2014 йил февралидан энергетика ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси.

«Ўзтрансгаз» компанияси табиий газни ташиш ва сақлаш, шунингдек, мамлакат ичи ва хориждаги истеъмолчиларга Ўзбекистон газини етказиб берувчи объектларни бошқаради.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.