Алишер Усмонов Alibaba'даги улушини сотиб юборди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Алишер Усмонов Alibaba'даги улушини сотиб юборди

  • Иқтисодиёт
  • 28-12-2016, 22:22
  • 902
  • Алишер Усмонов Alibaba'даги улушини сотиб юборди

    Бизнесмен Алишер Усмонов Хитой интернет-ритейлери бўлган Alibaba'даги улушини сотганини маълум қилди. Бу ҳақда Алишер Усмонов "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

    "Қачонлардир биз Facebook'га "бай-бай" қилгандик, энди эса Alibaba'га "бай-бай" қилдик. Бироқ биз Хитойдаги ўзимиз ташкил қилган технолгия фондида кўплаб активларга эгамиз. JD.com, Xiaomi ва бошқа икки-учта Хитой компаниясида улушимиз бор. Биз бу сармояларни жуда қадрлаймиз. IPO'га эндигина келаётган компанияларнинг ривожланишдаги кейинги босқичга чиқишини кутамиз", – деди Усмонов.

    loading...