00:03 / 03.01.2017
6 604

Хитой ҳукумати 1 январдан чет эл валютаси харидига чеклов жорий қилди

Хитой ҳукумати 1 январдан чет эл валютаси харидига чеклов жорий қилди

Бундан буён ўз юанларини бошқа мамлакат валютасига айирбошлашни истаган киши ўзи ва пулнинг келиб чиқишига доир қўшимча маълумот тақдим этиши керак бўлади. Бу ҳақида ВВС нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

50 доллар миқдоридаги валюта айирбошлаш учун йиллик квота ўзгаришсиз қолмоқда.

Хитой давлат маъмуриятида маълум қилинишича, ҳукумат шу тариқа капиталнинг мамлакатдан ташқарига чиқиш ҳажмини қисқартиришга умид қилмоқда.

Таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, 2015 йилда Хитойдан чиқувчи капитал оқими 1 триллион долларга етган.

Bloomberg Intelligence маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январь ойидан сентябригача Хитойдан 690 миллиард доллар олиб чиқилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой ҳукумати 1 январдан чет эл валютаси харидига чеклов жорий қилди