15:59 / 03.01.2017
6 483

Финляндияда ишсизларга 560 евро тўланадиган тажриба бошланди

Финляндияда ишсизларга 560 евро тўланадиган тажриба бошланди

Финляндия шартсиз таянч даромади тизимини амалга татбиқ этган дунёдаги илк мамлакатга айланди.

Унда иштирок этиш учун 2 минг киши танлаб олинди. Улар 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб икки йил давомида ҳар ойда ишсизлик бўйича нафақа ўрнига 560 евро миқдоридаги давлатдан шартсиз база тўловларини қабул қилиб олишади. Бу ҳақда Финляндиянинг Kela ижтимоий суғурталар бошқармасига таянган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.

Тажрибадан асосий мақсад – 560 евро миқдоридаги кафолатланган маблағ ишга жойлашишда қанчалик ёрдам беришини аниқлашдан иборат. Бироқ ишсизлик бўйича нафақада финляндиялик фуқаролар барча тўловлар маҳрум бўлишади – бу эса ишсизлар бундай ҳуқуқдан маҳрум бўлмаслик учун вақтинчалик ишга жойлашиш борасидаги таклифларни қабул қилмаслигига олиб келади.

Таъкидланишича, тажриба доирасида таянч даромадини тўлаш болаларга қараш бўйича нафақани олган қатнашчиларга нисбатан тўхтатилиши мумкин.

Финляндияда айни дамда ишсизлик 8,1 фоизни ташкил этади – 213 минг финлар меҳнат қилишмайди. Бу рақам 2015 йил билан таққослаганда ўзгаришсиз қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Финляндияда ишсизларга 560 евро тўланадиган тажриба бошланди