Доллар 14 йиллик қадрини тиклади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Доллар 14 йиллик қадрини тиклади

Иқтисодиёт 4-01-2017, 20:43 1 603
Доллар 14 йиллик қадрини тиклади

АҚШ миллий валютаси – доллар курси 14 йиллик энг юқори натижани қайд этди. Мамлакат саноат секторининг ноябрь ойидаги фаоллигига доир маълумотлар кутилганидан ҳам яхшироқ экани маълум бўлгач, 3 январдаги савдоларда шундай кўрсаткич қайд этилди. Жаҳоннинг асосий олти валюталари (евро, иена, фунт стерлинг, Канада доллари, Швейцария франки, швед кронаси)га нисбатан нисбатини кўрсатувчи индекс 103,82 пунктга кўтарилган, дея ёзади Кун.уз сайти. Бундан аввал, 2002 йил декабрида шундай натижа қайд этилган эди. Бунга, шунингдек, АҚШдаги қурилиш соҳасидаги харажатлар сўнгги 10,5 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етгани ҳақидаги хабарлар ҳам туртки бўлган.

Шу билан бирга, Етказишларни бошқариш институтининг хабар қилишича, саноат маҳсулотлари нархлари ҳам кутилганидан зиёда бўлган. Маълумотлар эълон қилингач, евро курси 1,0342 долларгача пасайган. Бу 2003 йил январидан бери илк марта кузатилаяпти. Британия фунтининг долларга нисбатан курси 1,22 долларни ташкил этган. Таъкидлаш жоизки, доллар пойгаси АҚШ президентлик сайловидан буён давом этмоқда.

ФЗТ – Федерал захира тизимининг қайта молиялаш ставкасини кўтариши доллар ўрнини мустаҳкамлади, холос. Шу билан бир вақтда, нефть котировкалари қулаши қайд этилди. Brent навли нефтнинг бир баррели 2,99 долларга арзонлашиб, 55,39 долларни ташкил этган.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.