Американинг тез овқатланиш муассасалари тармоғи ҳисобланган McDonald’s Хитойдаги ресторанларининг 80 фоизини сотишга қарор қилди. Компания Хитой ва Ҳонконгдаги бизнесининг 80 фоизини Citic ва Carlyle Group кабилардан таркиб топган консорциумга сотиш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда манбаларга асосланиб Кун.уз сайти хабар бермоқда.
Citic Limited, Сitic Capital Holdings, The Carlyle Group ва McDonald's Corporation ҳамкорликда Хитой ва Ҳонконг ҳудудида франчайзер вазифасини бажарувчи компаниясига асос солади. Бу мақсадни амалга ошириш учун 20 йил муддат ажратилган. Citic бизнеснинг 52 фоизига эгалик қилади, Carlyle — 28 фоиз улушга эга бўлади. McDonald's 20 фоиз акцияларни ўзида сақлаб қолади.
Битим қиймати 2,08 млрд долларни ташкил этади. McDonald's Хитойда сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланилганига оид можаролардан сўнг, Morgan Stanley банкига мурожаат қилиб, Хитой, Ҳонконг ва Жанубий Кореядаги 2,8 минг ресторанини сотишда амалий ёрдам сўраган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади