10:22 / 19.01.2017
5 690

Россия ва Тожикистон ҳукуматлари авиапарвозларга доир музокаралар ўтказади

Россия ва Тожикистон ҳукуматлари авиапарвозларга доир музокаралар ўтказади

Россия ва Тожикистон авиабошқармаларининг икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни нормаллаштириш бўйича музокаралари 26 январда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига асосланиб Кун.уз хабар берди.

"Россия ва Тожикистон авиабошқармаларининг музокаралари 26 январга режалаштирилган", - деб хабар қилган вазирлик матбуот хизмати.

Аввалроқ, Россия транспорт вазири Максим Соколов журналистларга маълум қилганидек, Россиянинг Тожикистон авиакомпанияларига нисбатан РФга парвозлари юзасидан қўшимча тақиқлар ёки бошқа турдаги чеклаш чоралари кўриш режаси йўқлигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи охирларида Россия томони Тожикистоннинг хусусий авиакомпаниясига, РФнинг қатор шаҳарларига авиақатновларни амалга оширишни тақиқлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия ва Тожикистон ҳукуматлари авиапарвозларга доир музокаралар ўтказади