2015 йилнинг биринчи чорагида Amazon 57 млн доллар зарар кўрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йилнинг биринчи чорагида Amazon 57 млн доллар зарар кўрди

Иқтисодиёт 24-04-2015, 12:04 1 193
2015 йилнинг биринчи чорагида Amazon 57 млн доллар зарар кўрди

Amazon онлайн магазини жорий йилнинг биринчи чорагида 57 млн доллар миқдорида зарар кўрди. Бу ҳақда компаниянинг сайтида эълон қилинган ҳисоботдан маълум бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Айни пайтда, харидлар миқдори 15 фоизга ўсган ва 22.72 млрд долларни ташкил қилган. операцион даромад 1.7 баробарга ошиб, 146 млн долларни ташкил қилган.

Amazon дунёдаги энг йирик онлайн дўконлардан бири саналади. У АҚШ, Канада, Хитой, Бразилия, Япония ва Европа давлатларида фаолият олиб боради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.