Британиянинг The Sunday Times нашри дунёнинг энг йирик филантроплари рўйхатини эълон қилди. Ундан россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ҳам ўрин олди, деб ёзади Kun.uz.
Нашрда келтирилишича, 2014 йилда Алишер Усмонов хайрия мақсадларига 71.2 млн фунт стерлинг (108 млн доллар) сарфлаган. Олигархнинг активлари 9.8 млрд фунт стерлингга баҳоланмоқда. У рейтингда 8-поғонани банд этиб, Россиянинг энг йирик филантропи сифатида тан олинди.
Шунингдек, россиялик яна бир бизнесмен, Evraz компанияси ва Chelsea футбол клуби хўжайинларидан бири Роман Абрамович 13-ўринни эгаллади. Ўтган йили у хайрия ишларига 45.8 млн фунт стерлинг (69.7 млн доллар) ажратган. Абрамовичнинг бойлиги 7.3 млрд фунт стерлингга баҳоланган.
Рейтингда биринчи ўринни британиялик супермаркетлар тармоғи эгаси Лорд Сейнсбери эгаллади. 2014 йилда у хайрия ишларига 203.2 млн фунт стерлинг ёки 309.4 млн доллар сарфлаган. Унинг қўлидаги маблағ 507 млн фунт стерлингга тенг.
Эслатиб ўтамиз, The Sunday Times Giving List саховатпешалар глобал рейтинги Буюк Британияга маълум даражада алоқадор бўлган тижоратчиларнинг хайрия ишлари таҳлили асосида тузилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!