19:35 / 07.02.2017
5 667

Қўшни мамлакат самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади

Қўшни мамлакат самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади

Тожикистон ва Туркманистон авиакомпаниялари самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади. Бу ҳақда Компания вакилига таяниб Спутник нашри хабар бермоқда.

Uzbekistan Airways Technics компанияси қўшни мамлакат авиакомпаниялари самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш борасида бир қатор қизиқарли таклифлар қилмоқда, дейди компания вакили.

"Биз Тожикистон билан фаол ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз. Бизнинг биринчи мижозимиз "Тожик эйр" бўлди. Уларнинг ўзи бизга Янги йилдан олдин режадан ташқари таъмирлаш учун мурожаат қилган эди. Мутахассисларимиз бир сутка давомида шасси стойкасидаги суюқлик оқишини тўхтатишга муваффақ бўлишди", — деди суҳбатдош.

Тожикистон делегацияси Uzbekistan Airways Technics компаниясининг таъмирлаш имкониятлари ва Миллий авиакомпаниянинг ўқув-амалиёт маркази билан танишиб чиқишди ва Ўзбекистон таъмирлаш майдончаси ҳудуддаги энг яқин, демак энг қулай майдон эканлигини қайд этишди.

Туркманистон билан ҳукумат делегациялари даражасида музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозир Ўзбекистон томон бу борада Туркманистонга ўз таклифини тақдим этган ва ва "Туркманистон ҳаво йўллари" самолётларига хизмат кўрсатувчи компания танловида (тендер) иштирок этмоқда.

Ўтган йили Uzbekistan Airways Technics 20 та самолётган техник хизмат кўрсатган. Улардан тўрттаси чет эл — Россия ва Қозоғистон самолётлари бўлган. Айни дамда компания ангарларида Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси самолётларига хизмат кўрсатилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қўшни мамлакат самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади