UZCARD яқинда овердрафт хизматига эга бўлади, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
“Ягона умумреспублика процессинг маркази пластик карточкаларга “овердрафт” хизмати киритиш устида фаол ишламоқда. Овердрафт хизмати киритилганда, банк мижозга ҳисоб рақамида бор маблағдан кўпроқ харажат қилиб, кейинроқ уни қоплаш имконини беради, — дейилган хабарда.
Ривожланган мамлакатларда пластик карточкаларнинг аксарияти аллақачон кредит карточкаларга айланган. Баъзи ҳолларда бу жуда қулай, масалан,
ойлик тугаб қолганда бировдан қарз сўраб юрмайсизда, банкдан оласиз. Ўзбекистон Тижорат банклари ҳам бугунги кунда бу борада турли банк хизматлари ишлаб чиқиб уни тадбиқ қилишга ҳаракат қилмоқда.
Бўлиб ўтган матбуот анжуманида, шунингдек 2016 йилда Ўзбекистонда пластик карточкалар обороти 81%га ошгани ва карточкалар ёрдамида амалга оширилган операциялар тури ҳам ошгани хабар берилган.
Ўтган йили Ўзбекистонда айниқса электрон коммерция – яъни интернет орқали товар ва хизматлар сотиб олиш ўсгани хабар қилинган. 2016 йилда электрон коммерция обороти 2015 йилга қараганда 90 % га ошди. Аҳоли 155,3 млн. электрон операциялар амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?